Навальний эффекти: ЕИ Россияга янги санкциялар жорий қиляпти

Олам

image

Европа Иттифоқига аъзо 27 та давлат элчилари мухолифатчи Алексей Навальний атрофидаги вазият туфайли Россияга қарши янги санкциялар тўғрисида келишиб олди. Бу ЕИнинг инсон ҳуқуқларини бузганлик учун сакнциялар қўллаш бўйича янги механизми асосидаги илк чекловлар бўлади.

“Доимий вакиллар Алексей Навалнийнинг ҳукмига жавобгар шахсларга нисбатан инсон ҳуқуқларини бузиш режимига мувофиқ санкциялар киритилишини маъқулладилар”, деган аъзо давлатларнинг делегациясидаги вакиллардан бири.

Дипломатга кўр, бу қарор тез орада ЕИ Кенгаши томонидан тасдиқланади ва ташкилотнинг расмий журналида эълон қилинади.

Россия Федерациясига қарши янги санкцияларни жорий этиш тўғрисидаги сиёсий қарор 22 февраль куни Иттифоқнинг 27 мамлакати Ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида қабул қилинганди.

Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишелнинг таъкидлашича, Алексей Навальнийга нисбатан чиқарилган ҳукм туфайли Россияга қарши Европа Иттифоқининг янги сакциялари келаси ҳафта расман тасдиқланади.

Эслатиб ўтамиз, Навальний 17 январь куни Германиядан келганидан кейин дарҳол ҳибсга олинганди. У Ватанига қайтгач, “Ив Роше” иши бўйича қайта суд қилинди ва Навальнийнинг шартли қамоқ жазоси реал жазога алмаштирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Алексей Навальний

Баҳолаганлар

106

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг