НАТО ҳарбий базаси устида икки марта дронлар кузатилди

Олам

image

Бельгия шимоли-ширқидаги Пер шаҳридаги НАТОнинг Клайне-Брогель авиация базаси устида икки марта номаълум дронлар кўрилган. Дронларининг пайдо бўлиши бугун, 2 ноябрь куни кечаси ва олдинги кечада аниқланган.

Мудофаа вазири Тео Франкен бугун, 2 ноябрь куни эрталаб X ижтимоий тармоғида ўша кечада Клайне-Брогель авиация базаси устида учта дрон ҳақида хабарлар келганини маълум қилди. 

Улар юқори баландликда ҳарбий объектнинг устида учиб ўтган ва Тео Франкен бу оддий дронларнинг парвози эмаслигига, уларнинг аниқ мақсади Клайне-Брогель базаси эканига ишонади.

Франкеннинг сўзларига кўра, дронларни йўқ қилиш тизими душман дронларига қарши самарали кураш олиб бора олмаган. Буннинг сабаби, эҳтимол, объектлар билан узоқ масофа ёки радиотўлқинлар тўғри созланмагани бўлиши мумкин. Дронни полиция вертолётлари тақиб қилган, лекин бир неча километрдан кейин улар алоқани йўқотган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Антверпен аэропорти устида дрон тўхтаб турди ва самолёт билан тўқнашишига сал қолди

ОАВ маълумотларига кўра, дрон Антверпен шаҳридаги Дерне аэропорти устида кўрилган ва самолёт билан тўқнашув хавфи қисқа муддатга мавжуд бўлган. Бу воқеани Бельгия федерал полицияси тасдиқлади. Хабар берилишича, дрон соат 19:00 атрофида аэропорт устида тўхтаб турган ва самолётга яқинлашиш хавфи мавжуд бўлган. Бир оз вақт ўтиб, дрон учиб кетган.

Шу каби ҳодиса бир кун олдин ҳам юз берди

Куни кеча, ўша авиация базаси устида шунга ўхшаш ҳодиса ҳақида хабар берилган эди. Дрон операторларини қидириш ишлари давом этмоқда. 

“Келгуси ҳафта Мудофаа вазирлиги вакиллари маҳаллий полиция билан учрашиб, таҳдидни таҳлил қилиш ва ҳодиса таҳсилотларини аниқлашади”, деди Франкен. 

У, шунга қўшимча равишда, ҳарбий базалар устида дрон учишлари қатъий ман этилганлигини ва бундай дронларни йўқ қилиш учун барча чора-тадбирлар кўриш зарурлигини таъкидлади.

Клайне-Брогель авиация базасида ядровий қурол сақланиши мумкин

Клайне-Брогель авиация базаси октябрь ойида НАТОнинг ядровий қуролдан фойдаланиш бўйича мудофаа машғулотларида иштирок этган. Бу машғулотларда 2 мингга яқин ҳарбий иштирок этган.

“Авиабаза Европада АҚШнинг ядровий қуролини сақлаш жойларидан бири ҳисобланади”, дея таъкидлади dpa агентлиги. 

Бельгиянинг “Belga” ахборот агентлиги Клайне-Брогель базасини Бельгия армиясининг муҳим ҳаво базаси деб атаган. Бу ерда АҚШ ядровий қуроли сақланади ва 2027 йилдан бошлаб, янги F-35 қирувчи самолётлар ушбу базада жойлашади.

Шу каби ҳодисалар Европанинг бошқа мамлакатларида ҳам содир бўлди

Сўнгги ҳафталарда Бельгия ва бошқа Европа давлатларида шу каби ҳодисалар бир неча бор қайд этилган. Октябрь ойи охирида Марш-эн-Фамен шаҳридаги ҳарбий базада икки маротаба дронлар кузатилган. Мудофаа вазири Бельгиядаги армиянинг юрагига қарши аниқ режалаштирилган операция ва тажрибали дрон операторларининг ишлари ҳақида гапирган. Октябрь бошида эса 15 та дрон Эльзенборн ҳарбий полигонидан учган.

Номаълум дронлар Германия, Дания ва Норвегиядаги ҳарбий объектлар ва аэропортлар яқинида ҳам узоқ вақт давомида кузатилган. Ушбу ҳодисалар сабабли айрим аэропортлар вақтинча рейсларни қабул қилишни ва юборишни тўхтатган.

Дронларни ким учираётганини аниқлаш ҳали амалга ошмаган, аммо Россия тарафига шубҳа билдирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Бельгия Дронлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг