НАТО Украинанинг ғалабасидан умидини узган – DT
Олам
−
20 Август 2023
17150НАТО Украинанинг Россия билан можарода ғалаба қозонишидан умидини узган. Бу фикрни “The Daily Telegraph” газетасига Афғонистондаги қўшинларга қўмондонлик қилган Британия армиясининг истеъфодаги полковниги Ричард Кемп билдирди.
Кемпнинг сўзларига кўра, альянс “Украинани арзонроқ сотмоқчи”.
Унинг эслатишича, Норвегиядаги нутқи давомида НАТО бош котиби Йенс Столтенберг идораси раҳбари Стиан Йенсен тинчлик келишуви Киевни НАТОга қўшилиш эвазига Россия фойдасига ҳудудлардан воз кечишга мажбур қилиши мумкинлигини тан олган.
"Афтидан, НАТО Украина ғалабасидан умидини узганга ўхшайди", дейди ҳарбий.
Шу билан бирга, Кемп Ғарбнинг бу ҳолатга жавоби Киевга ҳудудларни йўқотганини тан олиш учун босим ўтказиш эмас, балки жанг майдонидаги вазиятни ўзгартиришга уриниш бўлиши керак, деган фикрни билдирган.
“Қўрқинчли хулоса шуки, Россия ва Украинанинг ҳужумлари давом этаётганига қарамай, ҳеч бир томон стратегик аҳамиятга эга бўлган муваффақиятга эриша олмайди”, дейди Кемп.
Шунингдек, у бу йил бўлмаса, келажакда муваффақиятга эришиш учун Киевга қурол етказиб бериш ҳажмини оширишга чақирган.
LiveБарчаси