НАТО-Украина кенгаши биринчи марта ТИВ даражасида йиғилди

Олам

image

НАТО-Украина кенгаши биринчи марта Ташқи ишлар вазирлари даражасида йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда альянс матбуот хизмати хабар берди

Музокаралар НАТОнинг Брюсселдаги штаб-квартирасида блок Бош котиби Йенс Столтенберг раислигида бўлиб ўтди. Унда Украина томонидан Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба иштирок этди.

Учрашув иштирокчилари фронтдаги вазият, НАТО давлатларининг Украинага ёрдами, шунингдек, Шимолий Атлантика альянсига қўшилиш йўлида Киевни қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилди.

Учрашув арафасида журналистларга берган интервьюсида Столтенберг бу Украинанинг НАТОга яқинлашиб бораётганидан далолат беришини қайд этди.

Унинг сўзларига кўра, Украина армияси Россия билан қуролли можарода сезиларли муваффақиятга эришган. Бош котиб НАТО давлатлари Украина билан бирдамликда ва уни қўллаб-қувватлашда давом этишига ишонтирди.

Ўз навбатида, Дмитрий Кулеба Украина армияси техник салоҳият, бошқарувга ёндашув ва бошқарув тамойиллари бўйича ҳақиқатда НАТО мамлакати армиясига айланганини таъкидлади.

Унинг айтишича, Украинанинг ғалабаси бутун Евро-Атлантика ҳамжамиятининг манфаатларига жавоб беради.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида Вильнюсда бўлиб ўтган Шимолий Атлантика альянси саммитида Украина-НАТО кенгашининг ташкил этилиши эълон қилинган эди. Илгари Кенгаш доирасидаги йиғилишлар давлат ва ҳукумат раҳбарлари, элчилар ва Мудофаа вазирлари даражасида бўлиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Украина Йенс Столтенберг Дмитрий Кулеба

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг