НАТО Шимолий Корея ҳаракатларига жавобан Киевни кучайтириши мумкин – “Bloomberg”
Олам
−
26 Октябрь
354228 октябрь куни Жанубий Корея НАТО разведка хизмати билан КХДР аскарларини кейинчалик Украинага қарши урушда қатнашиш учун Россия Федерациясида ўқитиши мумкин бўлган маълумотлар билан ўртоқлашади. Сеул вакиллари иштирокида Шимолий Атлантика альянсининг режалаштирилган учрашуви ҳақида “Bloomberg” кеча, 25 октябрь куни хабар берди.
Нашр суҳбатдошларига кўра, Шимолий Кореянинг Украинага қарши урушдаги эҳтимолий иштирокига НАТОнинг потенциал жавоблари чекланган, бироқ бу Украинани қўллаб-қувватлашни кучайтириш ва Ҳинд-Тинч океани минтақасида ҳамкорликни кучайтиришни ўз ичига олиши мумкин.
“Бундан ташқари, Москва ва Пхеньян ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик Сеулни Киевга тўғридан тўғри кўпроқ ёрдам, жумладан, ҳалокатли қуроллар таклиф қилишга ундаши мумкин”, деб ёзади “Bloomberg”.
“Bloomberg” агентлиги келтирган Жанубий Корея разведкаси маълумотларига кўра, Пхеньян иккинчи гуруҳ аскарларини Россия Федерациясига ўқув машғулотларига жўнатишга тайёрланмоқда, айни пайтда Россиянинг Узоқ Шарқ минтақаларида Шимолий Корея махсус кучларининг 1500 нафар аскари бор.
Жанубий Кореянинг фикрича, КХДР Россия Федерацияси билан Украинага қарши урушда 10 мингга яқин шимолий кореялик аскарнинг иштироки бўйича келишиб олган. Тахминларга кўра, Россиянинг Узоқ Шарқидаги ҳарбий объектларда бир ойлик машғулотлардан сўнг аскарлар фронт чизиғига жўнатилади.
“Кремль шимолий кореяликларни Россиянинг шарқий ҳудудлари аҳолисига ўхшатишлари учун уларга сохта гувоҳномалар беришни режалаштирмоқда”, дейилади Жанубий Корея разведка ҳужжатларида.
Украина Президенти Владимир Зеленский аввалроқ Россия октябрь ойи охирида Шимолий Корея аскарларини урушга жалб қилишини ёзган эди. Украина ҳарбий разведкаси маълумотларига кўра, Москва уларни август ойидан бери Украина Қуролли кучларининг ҳарбий амалиёти давом этаётган Курск вилоятига жўнатади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия Президенти Владимир Путин КХДРдан Россияга мумкин бўлган ҳарбий ёрдам ҳақидаги саволга жавоб берар экан, у аввалроқ икки давлат раҳбарлари томонидан имзоланган ҳар томонлама стратегик шериклик шартномаси билан тартибга солинганини айтганди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь