НАТО Россиядан кучли – Столтенберг

Олам

image

НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан кучли. Бу ҳақда альянс бош котиби Йенс Столтенберг Мюнхен хавфсизлик конференциясида сўз очди.

"НАТО дунёдаги энг йирик ҳарбий кучдир. Ташкилот глобал қудратнинг қарийб ярмини ифодалайди ва ҳарбий жиҳатдан биз Россиядан кучлироқмиз”, деган у .

Шунга қарамай, ташкилот айни пайтда ҳарбий захиралар билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда.

"Аммо, шу билан бирга, Украинадаги уруш аниқ муаммолар мавжудлигини кўрсатди: жанговар ҳаракатларни давом эттириш учун эҳтиёт қисмлар, техник хизмат кўрсатиш ва ўқ-дорилар керак. Украинада уруш бошланганидан бери биз захираларимизни тугатдик. Биз зудлик билан ишлаб чиқариш ҳажмини оширяпмиз”, дейди Столтенберг.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ НАТО раҳбари Украинадан келадиган ёмон хабарларга ҳам тайёр туриш кераклигини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Россия ҳарбий қудрат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг