НАТО навбатдан ташқари йиғилиш ўтказяпти. Масала жиддий
Олам
−
04 Январь 2022
14752НАТОга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари жорий йилнинг январь куни куни навбатдан ташқари йиғилиш ўтказиб, Россиянинг Украина чегаралари яқинида ҳарбий қудратини ошириш масаласини муҳокама қилади. Бу ҳақда Шимолий Атлантика альянси Матбуот хизмати хабар берди.
Видеоконференция орқали ўтказиладиган учрашувда вазирлар кенгроқ контекстда Европа хавфсизлигини, шунингдек, Украина билан чегарада Россия ҳарбий контингентининг тўпланиши фонида аланга олаётган халқаро кескинликни муҳокама қиладилар.
Альянсга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари йиғилиши 10 январь куни Швейцариянинг Женева шаҳрида АҚШ ва Россия ўртасидаги учрашув арафасида бўлиб ўтиши билан алоҳида аҳамиятга эга.
Бундан ташқари, 12 январь куни Россия-НАТО кенгаши йиғилиши бўлиб ўтиши кутилмоқда, унда узоқ вақтдан сўнг икки томон ўртасида алоқалар йўлга қўйилади.
Шундан сўнг, 13 январь куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЙХҲТ) йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, унда Россия, Украина, АҚШ ва Европа давлатлари вакиллари ҳам иштирок этади.
2021 йил 30 ноябрь куни Ригада бўлиб ўтган НАТОга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирларининг сўнгги йиғилишида йиғилиш иштирокчилари Россияга бир қатор огоҳлантиришлар билан чиқишганди.
Эслатиб ўтамиз, икки давлат ўртасидаги чегара билан боғлиқ жиддий зиддиятлар 2014 йил Украинага қарашли Қримнинг Россия томонидан босиб олиниши ортидан аланга олганди. 2013 йил украин халқи, Президент Януковични Россияга сотилганликда ва Россия босими остида ғарб билан иқтисодий-сиёсий алоқаларни узишга уринаётгаликда айблаб, давлат тўнтариши ўтказганди. Норозилик акциялари ўтказилиши ортидан мамлакатнинг иқтисодий ва сиёсий ҳаётида жиддий тўсиқлар вужудга келган.
Европа оммавий ахборот воситалари ва АҚШ разведкаси маълумотларига кўра, айни вақтда Россия ўзининг Ғарбий чегара ҳудудида 175 минг аскар тўпламоқда. Халқаро ҳамжамият эса буни Украинага таҳдид сифатида баҳоламоқда.
Германиянинг “Bild” газетаси ҳатто Россия Украинага бостириб кириш учун иккита ҳужум режасини ишлаб чиққани ҳақида хабарлар тарқатди. Немис нашри ҳужум 2022 йил бошида амалга оширилишига ишонч билдирган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15