НАТО иттифоқчилари Россияга қўшни давлатда ҳарбий машғулот ўтказди

Олам

image

НАТОнинг “Steadfast Defender 24” машқлари доирасида Польшанинг Корзенево вилоятида “Dragon 24” номли ҳарбий машғулот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Шимолий Атлантика альянси баёнот берди.

Германия, Литва, Польша, Словения, Франция, Испания, Туркия, Буюк Британия ва АҚШ ҳарбийлари Польшанинг Корзенево вилоятида 4-5 март кунлари бўлиб ўтган ҳарбий мудофаа машғулотларида иштирок этди.

НАТОнинг ёзма баёнотига кўра, иттифоқчилар машқлар орқали ўзларида ҳужумнинг олдини олиш ва мудофаа қобилиятларини кучайтирди. Машқларда Польша Президенти Анжей Дуда ва Литва Президенти Гитанас Науседа ҳам иштирок этди.

Польша бошчилигидаги машғулотлар доирасида қўшинлар Висла дарёсидан ўтди.

Маълумот учун, НАТОнинг сўнгги йиллардаги энг йирик ҳарбий машғулоти бўлган “Steadfast Defender 24”да альянснинг барча давлатларидан, шунингдек, Швециядан тахминан 90 000 аскар иштирок этади. Машғулотлар давомида 24 иттифоқчи давлат бир қатор ўқув машғулотларини ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Польша Steadfast Defender 24

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made