НАТО давлатлари Украинага ваъда қилинган ёрдамнинг 98 фоизини етказди
Олам
−
27 Апрель 2023
5640НАТО давлатлари Украинага 1550 та зирҳли техника, 230 та танк ва катта миқдордаги ўқ-дорилар етказиб берди, шунингдек, камида тўққизта зирҳли бригадани текширди бу эса барча ваъда қилинган ёрдамнинг 98 фоизини ташкил этади. Бу ҳақда бугун, 27 апрель куни Ташкилот Бош котиби Йенс Столтенберг альянснинг Брюсселдаги штаб-квартирасида Люксембург Бош вазири Ксавье Беттель билан учрашувда айтиб ўтди.
“Бу Украинага босиб олинган ҳудудларни қайтариб олиш учун кучли позиция беради. Тиббий ёрдам кўрсатиш, мобил сунъий йўлдош тизимлари, понтон кўприклар кўринишидаги кўмак ҳам жуда муҳим”, деган Столтенберг Люксембургга Украинани қўллаб-қувватлаш жамғармасига қўшган сахий ҳиссаси учун миннатдорлик билдирар экан.
Шунингдек, Бош котиб НАТО Украинада тинчликни таъминлашнинг энг яхши йўли сифатида Президент Владимир Зеленскийни “кучли музокара позицияси”ни эгаллаши учун уни максимал миқдорда қурол-яроғ билан таъминлашда давом этишини таъкидлаган.
Ўз навбатида Беттель Люксембургда Украинага ўтказилиши мумкин бўлган қурол-яроғ захиралари йўқ эканини, шунинг учун у молиявий ҳисса қўшаётганини таъкидлаган.
“Украина ўзига керакли нарсани буюртма қилсин, биз ҳисобни тўлаймиз”, дейди Бош вазир.
LiveБарчаси