НАТО давлатлари Украинага 1 миллионта дрон юбормоқчи
Олам
−
16 Февраль
3153НАТО иттифоқчилари Украинага 1 миллион дона учувчисиз самолётлар топширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Мудофаа вазирлари ва НАТО-Украина кенгашининг Брюсселда бўлиб ўтган йиғилишлари якунида маълум қилди.
“Бир гуруҳ иттифоқчилар Украинага 1 миллион дрон етказиб бериш мақсадида бирлашмоқда. НАТОнинг 20 нафар иттифоқчиси эса миналардан тозалаш коалициясини тузишга қарор қилди”, дейди Бош котиб.
Бундан ташқари, Столтенберг Туркия, Болгария ва Руминиянинг Қора денгиздаги миналардан тозалаш бўйича биргаликдаги фаолиятидан мамнунлигини билдирди.
“Бу саъй-ҳаракатлар Украинага ўз ҳудудий сувларидан фойдаланиш, Россияга қарши денгизда муваффақиятга эришиш ва ғалласини экспорт қилиш имконини берди”, дейди у.
Шунингдек, Столтенберг альянс Польшада янги НАТО ва Украина қўшма таҳлил ва ўқув марказини ташкил этишга қарор қилганини, у ерда украиналик ҳарбий хизматчилар Украинадаги воқеалардан олинган сабоқлар билан бўлишиши, НАТОдаги ҳамкасблари билан машғулотлар ўтказиши ва тайёргарликдан ўтиши мумкинлигини айтди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15