НАТО Бош котиби Грузияга борди

Олам

image

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг бугун, 18 март куни Грузияга борди. Бу ҳақда Грузия маҳаллий нашрлари хабар берди.

Шимолий Атлантика альянси раҳбарини аэропортда Грузия Ташқи ишлар вазири Илия Дарчиашвили ва Грузиянинг НАТОдаги элчиси Виктор Долидзе кутиб олди.

Столтенберг бугун Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе билан учрашиши режалаштирилган. Музокаралар якунида томонлар матбуотга баёнотлар беради.

НАТО Бош котиби мамлакат Президенти Саломе Зурабишвили билан ҳам учрашади.

17-19 март кунлари НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Озарбайжон, Грузия ва Арманистонга ташриф буюриши режалаштирилган. Кеча, 17 март куни у Озарбайжонда Президент Илҳом Алиев билан учрашган.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Грузия Озарбайжон Арманистон Йенс Столтенберг

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг