NASA тропик бўронларга тайёр туриш учун “спутник” учирмоқчи

Олам

image

АҚШнинг Миллий Аэронавтика ва космик тадқиқотлар бошқармаси (NASA) 2027 йилда тропик бўронлар ва момақалдироқларни ўрганиш учун коинотга учта сунъий йўлдошни учирмоқчи. Бу ҳақда ташкилот директори Билл Нельсон маълум қилди.

"Мен NASA'нинг янги геосиёсий миссиясини эълон қилишдан мамнунман", деди у. 

Нельсоннинг таъкидлашича, лойиҳа INCUS (Конвектив кўтарилишларни текшириш) деб номланган.

"Бу учта кичик сунъий йўлдош бўлади. Улар 2027 йилда коинотга учирилиши кутилаётган тропик бўронлар ва момақалдироқларнинг хатти-ҳаракатларини, жумладан, уларнинг об-ҳаво ҳамда иқлим моделларига таъсирини ўрганади", дейди ташкилот директори.

Унинг сўзларига кўра, NASA'нинг бундай космик лойиҳалари Ердаги турли табиий офатларга тайёргарликни яхшилайди.


Мақола муаллифи

Теглар

коинот

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг