NASA астероид траекториясини ўзгартириш миссияси муваффақиятли ўтганини эълон қилди
Технология
−
12 Октябрь 2022
5585NASA ўтказган миссия доирасида кутилганидек, Диморф астероидининг орбитаси DART зонди билан техноген тўқнашувдан сўнг ўзгарди. Бу ҳақда NASA хабар берди.
Зарбадан кейин олиб борилган кузатувлар шуни кўрсатдики, Диморфнинг каттароқ Дидим астероиди атрофида айланиш даври 32 дақиқага, 11 соат 55 дақиқадан 11 соат 23 дақиқагача қисқарган. Бундан ташқари, иккита астероиднинг ўзаро позицияси ўзгарган.
DART миссияси самовий жисмнинг траекториясини ўзгартиришга йўналтирилган тарихдаги биринчиси бўлди. Тахминларга кўра, бундай технология келажакда ҳар қандай астероиднинг Ер билан тўқнашувининг олдини олиш учун ишлатилиши мумкин.
Ҳозир Диморф ва Дидим Ердан тахминан 11 миллион километр узоқликда жойлашган. NASA мутахассисларининг таъкидлашича, бу астероидлар ҳар қандай ҳолатда ҳам Ер учун ҳеч қандай хавф туғдирмайди.