Нархи қанча фоҳишахонани, айтинг?
Жамият
−
17 Апрель 2020
52867Фуқаро М.Д. ўзининг уйида фоҳишахона ташкил қилиб, Т.Х. ва Т.М.ларга пул эвазига шароит яратиб берган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи М.Д. яшаш хонадонида фоҳишахона ташкил қилган. Т.Х. ва Т.М.ларга жинсий алоқа қилиши учун 350.000 сўм эвазига шароит яратиб берган. Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир вақтида улар қўлга тушган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан М.Д.га нисбатан жиноят кодексининг 131-моддаси 4-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, унга суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эхтиёт чораси қўлланилган.
М.Д. жиноят кодексининг 131-моддаси 4-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс сифатида саккиз йилгача озодликдан махрум қилиш жазоси билан жазоланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 апрель куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида З.М. исмли аёл ҳам хонадонида фоҳишахона ташкил қилгани ҳақида хабар қилгандик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь