“Наполи” Хвича борасида бир қарорга келди 

Спорт

image

Италиянинг “Наполи” клуби ёзда Хвича Кварацхелияни сотиб олмоқчи бўлган барча клубларга рад жавобини берди. Клуб ҳужумчини ўз сафида олиб қолмоқчи. Бу ҳақда “Il Mio Napoli” нашри хабар берди.

Манбага кўра, клуб раҳбарияти грузиялик футболчини жамоа келажаги учун муҳим ўйинчилардан бири деб ҳисоблайди. 

Мавсум якунида Виктор Осимхен ва ҳимоячи Ким Мин Же жамоани тарк этиши мумкин, аммо Хвича эмас. Эҳтимол, кузда у билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб борилади. Бу масала клубда муҳокама қилинмоқда ва раҳбарият Кварацхелия билан келишувга эришишга ишонмоқда. 

Хвича жорий мавсум “Наполи” сафида барча мусобақаларда 36 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол ва худди шунча голли узатмага муаллифлик қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Наполи” Хвича Кварацхелия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг