“Наполи” футболчилари “Барселона”ни ютса, катта бонусга эга бўлади

Спорт

image

“Наполи” президенти Аурелио Де Лаурентис ўз клуби футболчилари Европа Чемпионлар лигасининг чорак финалига чиқса, уларга 10 миллион евро миқдорида бонус тўлашга тайёр. Бу ҳақда “La Gazetta dello Sport” хабар берди.

Жамоаларнинг Неаполда бўлиб ўтган биринчи ўйинида 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилганди. Жавоб ўйини 13 мартга ўтар кечаси 01:00 да старт олади.

Де Лаурентис 2025 йилда АҚШда бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида “Наполи” ҳам иштирок этишини хоҳламоқда, чунки ЖЧ иштирокчиларга катта суммадаги бонуслар ваъда қилинган.

Турнир иштирокчиларининг ҳар бири 50 миллион евродан даромад кўради. 2025 йилги Жаҳон чемпионатида қатнашиш учун неаполликлар бу мавсум Европа Чемпионлар лигасида ғалаба қозониши керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Наполи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made