Наманганнинг иккита тумани коронавирусдан “қутилди”

Жамият 7165
image

Наманган вилоятида коронавирусдан тузалган беморлар сони 258 нафарга етди. Вилоятнинг Уйчи ва Янгиқўрғон туманларида бемор қолмади.

Бугун, 14 июнь куни Наманган вилояти юқумли касалликлар шифохонасида коронавирусдан даволанаётган беморлардан 4 нафари бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Маълумотларга кўра, уларнинг 1 нафари Тўрақўрғон туманидан (1992 йилда туғилган аёл), 1 нафари Янгиқўрғон туманидан (1979 йилда туғилган эркак) ва 2 нафари Уйчи туманидан (1960 ва 1968 йилда туғилган аёллар).

Вилоятнинг Уйчи ва Янгиқўрғон туманида яшовчи коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг барчаси тузалди.  

“Вилоят бўйича бугунга қадар коронавирусга чалинган жами 273 нафар фуқародан 258 нафари (95 фоиз) тузалди. 4 киши вафот этган. Ҳозирда вилоят юқумли касалликлари шифохонасида 11 нафар – Тўрақўрғон туманидан 3 нафар, Наманган шаҳри, Наманган ва Поп туманларидан 2 нафардан, Чуст ва Косонсой туманларидан 1 нафардан – бемор даволанмоқда”, дейилади хабарда.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 254
Рейтинг: 2.9
t
×