Намангандан Россияга учган самолёт ҳарбий ҳаракатлар сабаб ортга қайтди
Жамият
−
24 Февраль 2022
8871Бугун, 24 февраль куни Россия Қуролли Кучларининг Украинага кириши ортидан Ростов-Дон вилояти ҳаво ҳудуди ёпилгани “Uzbekistan Airways” компанияси парвозларига ҳам таъсир қилди.
Компаниянинг маълум қилишича, Ростов (Россия) вилоятидаги ҳаво майдони йўловчи самолётларининг қатновлари учун ёпилиши муносабати билан, 24 февраль куни Наманган – Краснодар йўналиши бўйича HY-9825 рейси Наманган халқаро аэропортига мажбурий қайтмоқда.
“Бекор қилинган парвоз йўловчилари авиачиптани бепул бронлаш ёки тўлиқ қийматини қайтариб олиш ҳуқуқига эгадирлар.
“Uzbekistan Airways” АЖ йўловчиларни жадвалдаги ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида қўшимча равишда хабардор қилади”, дейилади расмий маълумотда.
Аввалроқ, Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари махсус ҳарбий операция бошлаганини эълон қилганди. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.
Украина Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Киев Харьков шаҳарларига ракета зарбалари берилганини маълум қилди.
Ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан кўп ўтмай, Украина ҳаво ҳудуди бутунлай, Россия ҳаво ҳудуди эса қисман (фақат Ростов вилоятида) ёпилди.
LiveБарчаси