Намангандаги ЙТҲда ўлган она-бола вазир ўринбосарининг оила аъзолари бўлган

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Тошкент-Ўш йўлининг 258 км.да, Наманган вилояти, Поп туманида иккита Gentra автомобили иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида она ва унинг 3 яшар қизи вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

Маълум бўлишича, ЙТҲда ҳалок бўлган она-бола Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Воҳид Аҳмаджоновнинг турмуш ўртоғи ва қизи бўлган.

Вазирлик Матбуот котибининг QALAMPIR.UZ`га маълум қилишича, вазир ўринбосари шахсий автомобилида оиласи билан водийга байрамни нишонлаш учун кетаётган бўлган. 

ЙТҲ қурбонлари бугун, 2 январь куни Тошкентда дафн этилган. Амалдорнинг ўзи шифохонага ётқизилган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент-Водий йўналиши бўйича Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро Gentra русумли автомашинасини Поп тумани “Қўшминор МФЙ” ҳудудида бошқариб бораётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1979 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Gentra русумли автомашинасини орқа чап томон қисмига урилиб кетган.

Натижада, Gentra русумли автомашинаси йўл четига чиқиб қияликка ағдарилиб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

2517

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг