Наманганда она ва бола ЙТҲ қурбони бўлди

3-саҳифа 7603
image

Ўтган йилнинг 31 декабрь куни Наманган вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 34 ёшли аёл ва 3 яшар қиз вафот этди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ хабар берди.

ЙТҲ соат 23:00 ларда Тошкент-Ўш йўлининг 258 км.да, Поп тумани “Қўшминор МФЙ” ҳудудида юз берган. Тошкент-Водий йўналиши бўйича Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро Gentra русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1979 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Gentra русумли автомашинасини орқа чап томон қисмига урилиб кетган.

Натижада, Gentra русумли автомашинаси йўл четига чиқиб қияликка ағдарилиб кетган.

Автомашинада бўлган ҳайдовчининг 1986 йилда туғилган турмуш ўртоғи ва 2017 йилда туғилган қизи олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этганлар.

Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 2021 йил 1 январь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 273
Рейтинг: 3
Теглар
t
×