Намангандаги мактабда ёнғин чиқди
Жамият
−
15 Июль 2019
3427Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида мактабда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати Матбуот хизмати хабар берди.
Кеча, 14 июль куни соат 11:12 да Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Хўжанд маҳалласидаги 20-сонли умумтаълим мактабида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.
Хабар асосида воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 11:31 да қуршаб олинган ва 11:33 да тўлиқ ўчирилган. Ёнғиндан бинонинг 500 кв м майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ёнғин оқибатида мактаб биносининг фаоллар хонасида сақланган 14 дона спорт тўшаги (мат) ёниб зарарланган. Ёнғин хонада вақтинчалик ўтказилган электр симларидаги қисқа туташувдан чиққан бўлиши мумкин. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
LiveБарчаси