Намангандаги мактабда ёнғин чиқди

Local

image

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида мактабда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати Матбуот хизмати хабар берди.

Кеча, 14 июль куни соат 11:12 да Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Хўжанд маҳалласидаги 20-сонли умумтаълим мактабида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Хабар асосида воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 11:31 да қуршаб олинган ва 11:33 да тўлиқ ўчирилган. Ёнғиндан бинонинг 500 кв м майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғин оқибатида мактаб биносининг фаоллар хонасида сақланган 14 дона спорт тўшаги (мат) ёниб зарарланган. Ёнғин хонада вақтинчалик ўтказилган электр симларидаги қисқа туташувдан чиққан бўлиши мумкин. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Rate Count

25

Rating

3.2

Rate this article

Share with your friends