Наманганда яна 7 нафар бемор коронавирусдан соғайди

Жамият

image

Наманган вилоятида 7 нафар коронавирусга чалинган бемор бутунлай соғайди. Бу ҳақда бугун, 17 апрель куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

“Наманган вилояти юқумли касалликлар шифохонасида бугун коронавирус инфекциясига чалинган яна 7 нафар бемор бутунлай соғайди“, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, тузалганларнинг барчаси Наманган шаҳридан бўлиб, бир нафари Туркиядан Наманганга келган. Қолганлар эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Беморларнинг 3 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Улар орасида энг ёши каттаси 62 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 25 ёшда..

Шундай қилиб, Ўзбекистон бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 153 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. 4 нафари вафот этганМавжуд беморлар сони 1233 кишини ташкил қилмоқда.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг,  #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

72

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг