Наманганда сўконғич раиснинг оғзидан боди кириб, шоди чиқди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманидаги “Гаистон” МФЙ раиси кўчада фуқароларни куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилиб, Telegram орқали видеохабар йўллагани акс этган тасвирлар тарқалганди. Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида QALAMPIR.UZ Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги билан боғланди.

Маълум қилинишича, маҳалла раисининг ҳаракатлари юзасидан тегишли ташкилотлар вакиллари билан ҳамкорликда ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш олиб борилган. Ўрганиш давомида Маҳаллалар уюшмаси вилоят бошқармаси ҳамда туман бўлими, шунингдек “Нуронийлар” жамоатчилик кенгаши туман бўлими вакиллари, маҳалла фаоллари иштирок этган.

Муҳокамада иштирокчилар маҳалла раиси, аввало иш фаолияти давомида, айниқса фуқаролар билан мулоқотда одоб-аҳлоқ мезонларига амал қилиши кераклиги, ҳар қанча яхши ишларни амалга оширган бўлса ҳам, раиснинг фуқароларига нисбатан қилган қўпол муносабатини, одобсизлигини оқлаб бўлмаслигини таъкидлаган.

Раис ўз сўзида пушаймонлиги, руҳан чарчагани, айрим ҳолатларда ўзини бошқара олмай қолганини айтган. Шунингдек, у жорий йилнинг 2 май куни бўлиб ўтадиган маҳалла раиси сайловида номзодини қўймаслигини маълум қилиб, фуқаролардан узр сўраган.

Айни пайтда танқидий постда кўрсатилган бошқа масалалар юзасидан туман Ички ишлар бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган сўконғич раис Янгиқўрғон тумани

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг