Наманганда шифокорнинг калтаклангани бўйича ССВ муносабат билдирди

3-саҳифа

image

Аввалроқ Намангандаги поликлиникада фуқаро тиббиёт ходимини аёвсиз калтаклагани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳолат бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги муносабат билдирди.

Қайд этилишича, вазирлик мазкур ҳолат юзасидан ўрганишлар олиб бормоқда. 

“Намангандаги поликлиникада тажовузга учраган шифокор манфаатлари ҳимоя қилинади. Ушбу тажовуз нима сабабдан юз бергани аниқлаштирилиб, жараёнга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тегишли органлар томонидан айбдорларга нисбатан кескин жазо чоралари кўрилиши таъминланади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ расмий маълумот берди. Аниқланишича, Наманган шаҳар 10-сонли оилавий поликлиникада ишловчи шифокор олдига икки фуқаро соғлиғи яхши эмаслиги ва тана ҳарорати кўтарилиб кетганидан шикоят қилиб, тиббий ёрдам сўраб келган. 

Сўнгра, шифокор тиббий кўрикни ўтказиб, тана ҳарорати кўтарилмаганини айтганида, кўрикка келган фуқаролардан бири нотўғри ташхис қўйилди, деб жанжал кўтариб шифокорни ургани аниқланган.

Қайд этилишича, шифокорни олган тан жароҳати бўйича судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Бугун, 4 август куни берилган хулосага кўра, шифокорга соғлиғини бузилишига сабабчи бўлган “енгил” тан жароҳати етказилгани аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида юқоридаги каби ҳолат юз берганди. Унда фуқаро шифокорга фарзандини даволашга келмаганлигини айтиб, фельдшер ва шифокорни дўппослаган. Жорий йилнинг март ойида тиббиёт ходимларига нисбатан зўравонлик қилиш бўйича Тошкентда иккита ва Жиззахда битта ҳолат қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

179

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made