Наманганда шифокор нега калтаклангани маълум бўлди

3-саҳифа 26578
image
-

Аввалроқ Намангандаги поликлиникада фуқаро тиббиёт ходимини аёвсиз калтаклагани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 28 июль куни видеолавҳада юз берган ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сон ИИБ навбатчилик қисмига хабар келиб тушган.

Аниқланишича, Наманган шаҳар “Янгиқурилиш” МФЙда жойлашган 10-сонли оилавий поликлиникада шифокор бўлиб ишловчи, 1994 йилда туғилган Н.К.ни олдига Наманган шаҳрида яшовчи 1999 йилда туғилган Б.Н. ва акаси 1996 йилда туғилган Г.Н. соғлиғи яхши эмаслиги ва тана ҳарорати кўтарилиб кетганидан шикоят қилиб, тиббий ёрдам сўраб келган. Сўнгра, шифокор Н.К. тиббий кўрикни ўтказиб, тана ҳарорати кўтарилмаганлигини айтганида, фуқаро 1999 йилда туғилган Б.Н. нотўғри ташхис қўйилди, деб жанжал кўтариб шифокорни ургани аниқланган.

Қайд этилишича, шифокорни олган тан жароҳати бўйича судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Бугун, 4 август куни берилган хулосага кўра, шифокорга соғлиғини бузилишига сабабчи бўлган “енгил” тан жароҳати етказилгани аниқланган.

Юқоридаги ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилган.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1282
Рейтинг: 2.9
t
×