Наманганда шифокор аёвсиз калтакланди (видео)
3-саҳифа
−
04 Август 2021
29713Бугун, 4 август куни ижтимоий тармоқларда фуқаро шифокорни аёвсиз калтаклаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди.
QALAMPIR.UZ манбасига кўра, ҳодиса жорий йилнинг 28 июлдан 29 июлга ўтар кечаси содир бўлган. Ҳолат Наманган шаҳридаги 10-оилавий поликлиникада юз берган. Зўравонликка нима сабаб бўлгани номаълум. Воқеа юзасидан расмий маълумот берилганича йўқ.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида юқоридаги каби ҳолат юз берганди. Унда фуқаро шифокорга фарзандини даволашга келмаганлигини айтиб, фельдшер ва шифокорни дўппослаган. Жорий йилнинг март ойида тиббиёт ходимларига нисбатан зўравонлик қилиш бўйича Тошкентда иккита ва Жиззахда битта ҳолат қайд этилган.
LiveБарчаси