Наманганда шифокорни дўппослаган шахс қўлга олинди
3-саҳифа
−
05 Август 2021
5490Аввалроқ Намангандаги поликлиникада фуқаро тиббиёт ходимини аёвсиз калтаклагани ҳақида хабар берган эдик. Кейинроқ ҳолат юзасидан жиноят иши ҳам қўзғатилганди.
Бош прокуратура Матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу ҳолат юзасидан 2 нафар шахс процессуал тартибда қўлга олинган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 июль куни Наманган шаҳар 10-сонли оилавий поликлиникада ишловчи шифокор олдига икки фуқаро соғлиғи яхши эмаслиги ва тана ҳарорати кўтарилиб кетганидан шикоят қилиб, тиббий ёрдам сўраб келган.
Сўнгра, шифокор тиббий кўрикни ўтказиб, тана ҳарорати кўтарилмаганини айтганида, кўрикка келган фуқаролардан бири нотўғри ташхис қўйилди, деб жанжал кўтариб шифокорни ургани аниқланган.
Ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги муносабат билдирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь