Наманганда она 50 сотих ер учун икки фарзанди ва ўзини ўлдирди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 26 октябрь куни соат 18:00 ларда Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида жойлашган “Эски ер” сув омборидан 3 нафар одам жасади топилди. Бу ҳақда “Янги давр” ахборот дастурида маълум қилинди.

Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг тезкор гуруҳи воқеа жойига етиб келиб, бир нафар аёл ва икки нафар вояга етмаган болаларнинг жасадларини жонсиз ҳолда сувдан олиб чиққан.

Республика суд-тиббий экспертиза илмий амалий маркази Наманган вилояти филиали, Янгиқўрғон туманлараро бўлинмасининг хулосасига кўра уларнинг шахси аниқланган.

Маълум бўлишича, туманнинг “Навкент” маҳалласида яшаган аёл, шаърий никоҳдаги турмуш ўртоғига тегишли бўлган тутзор учун мўлжалланган 2 гектар ернинг 50 сотихини турмуш ўртоғи томонидан укасига ўтказиб берганидан норози бўлган. Аччиқ устида ўз жонига қасд қилиш мақсадида  икки нафар вояга етмаган фарзандлари: уч ёшли ўғли ва 2 ёшли қизини “Эски ер” сув омборининг бошланиш қисмига олиб келган. Фарзандларини кетма-кетликда сувга ташлаб, улар чўкканига ишонч ҳосил қилгач ўзини ҳам сувга ташлаган.

Аёл ўз жонига қасд қилишдан олдин ер майдонини бериб юборилишидан норози эканини билдириб хат ёзиб қолдирган. Республика суд-тиббий экспертиза илмий амалий маркази Наманган вилояти филиали, Янгиқўрғон туманлараро бўлинмасининг хулосасига кўра уларнинг ўлими юқори нафас йўлларини суюқлик билан беркилиши, обстурацион асфексия натижасида  келиб чиққан  ўткир юрак ва  қон томир етишмовчилиги оқибатида содир бўлган. 

Мазкур ҳолат юзасидан айнан аёлга нисбатан вояга етмаган икки нафар гўдакни қасддан ўлдирганли учун жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик ер

Баҳолаганлар

1184

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг