Наманганда лицензиясиз “Умра” сафарини ташкил этган турфирма жаримага тортилди

3-саҳифа

image

Наманган вилоятида лицензия олмасдан “Умра” саафарларини ташкил этган МЧЖ жаримага тортилди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита хабар берди.

Қўмита томонидан ўтказилган текширув натижасига кўра, Наманган вилояти Наманган шаҳрида жойлашган “Зайтун туризим” МЧЖга нисбатан лицензиясиз “Умра” тадбирини ташкил этгани учун молиявий жарима қўлланилган.

“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (75 млн сўм) этиб белгиланган. Ушбу МЧЖга ҳам шу миқдордаги жарима қўлланилган.

Шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита зиёратчиларни “Умра” амалларини муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун огоҳ бўлишлари ва кейинчалик турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмасликлари мақсадида ишончли ва кафолатланган хизматлардан фойдаланишларини тавсия этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг 3 та вилоятида фуқароларни ноқонуний тарзда Саудия Арабистонига зиёратга юборишга уринганлар аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган Умра

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг