“Ҳаж” ва “Умра”га юбориш билан ноқонуний шуғулланганлар ушланди

3-саҳифа

image

Ўзбекистоннинг 3 та вилоятида фуқароларни ноқонуний тарзда Саудия Арабистонига зиёратга юборишга уринганлар ушланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, Наманган шаҳрида яшовчи 58 ёшли О.С. маҳаллий фуқаро ҳамда унинг онасини туризм йўналишида фаолият юритувчи МЧЖ орқали 2025 йилги “Ҳаж” мавсумида Саудия Арабистонига фарз амалларини бажариш учун юбориш эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Яна бир ҳолатда эса Гулистон шаҳрида фаолият юритувчи сайёҳлик фирмаси таъсисчиси Ғ.А. тегишли лицензиясиз Сирдарё туманида яшовчи фуқаро ва унинг 4 нафар қариндошини “Умра” зиёратига юбориш эвазига 6000 АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 400 АҚШ доллари ва 1,3 млн сўм олган вақтида ушланган.

Шунингдек, Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги сайёҳлик фирмаси ишчиси Д.Р. ҳеч қандай ваколати бўлмасада, маҳаллий фуқарони “Умра” амалларини бажариш учун Саудия Арабистонига юбориш эвазига 1100 АҚШ доллари ва 200 минг сўм олган вақтида ушланган. Бундан ташқари, Денов шаҳридаги сайёҳлик фирмаси раҳбари Ш.Қ. 49 ёшли фуқарони “Умра” сафарига юборишни ваъда қилиб, эвазига 1000 АҚШ доллари ва 1 млн 280 минг сўм олган вақтида ушланган бўлса, Денов туманида яшовчи, 34 ёшли Х.Н. ўзганинг ишончига кириб, унга ўзи ишлаётган сайёҳлик йўналишидаги МЧЖ орқали “Умра”га боришлик учун имтиёзли йўлланмаси борлигини айтган ва уни Саудия Арабистонига зиёратга юбориш эвазига 1200 АҚШ доллари ва 650 минг сўм олган вақтида қўлга олинган.

Билдирилишича, ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида ўтказилган махсус тадбирларда ноқонуний тарзда “Умра” тадбирларини ташкил этиб келган турфирмаларга нисбатан тегишли тартибда чора кўрилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Ҳаж” “Умра”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар