Наманганда қарздор эркак танишини пичоқлаб ўлдириб қўйди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятининг Норин тумани, “Шўрариқ” маҳалласида фуқаро ўзининг танишини пул олди-бердиси низоси бўйича пичоқлагани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят прокуратураси мазкур ҳолат бўйича расмий баёнот берди.

Қайд этилишича, Норин тумани, “Қозоқовул” МФЙда яшовчи Д.Т. ўзига тегишли бўлган Malibu-2 русумли автомашинасини жорий йилнинг июль ойида тумандаги “Шўрариқ” МФЙда яшовчи С.Т.га ўзаро келишувларига асосан сотиб, шу куни пулнинг бир қисмини олган ва қолган қисмини кейинчалик беришга келишишган.

С.Т. келишилган пулни ўз вақтида бермаганидан сўнг, Д.Т. пулни олиш мақсадида жорий йилнинг 30 сентябрь куни С.Т. билан учрашган вақтида ўзаро жанжаллашиб қолишган. Шунда С.Т. хўжалик пичоғи билан Д.Т.нинг ҳаёти учун муҳим бўлган тана қисмига бир маротаба қасддан уриб, тан жароҳати етказган.

Д.Т. шифохонага олиб борилиб зарур тиббий ёрдам кўрсатилган бўлишига қарамай, у шифохонада вафот этган.

Жорий йилнинг 1 октябрь куни Норин туман прокуратураси томонидан фуқаро С.Т.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, шу куни унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик

Баҳолаганлар

208

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг