Наманганда ишчи электр токи уришидан вафот этди
Жамият
−
28 Сентябрь 2020
6859Наманганда кўп қаватли уйдаги таъмирлаш ишлари вақтида 25 ёшли ишчи электр токи уришидан вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Бахтсиз ҳодиса жорий йил 25 сентябрь куни Янгиқўрғон туманидаги “Водий” МФЙ Ипакчи кўчасида юз берган. Таъмирлаш ишлари бўлаётган кўп қаватли уйда техника хавафсизлиги ёки меҳнатни мухофаза қилиш қоидаларига риоя этилишини етарли даражада ташкил этилмаганлиги оқибатида, шу куни соат 16:00 ларда ушбу жойда ёлланма ишчи сифатида ишлаётган Уйчи туманида яшовчи 1995 йилда туғилган фуқарони электр токи уриб, воқеа жойида вафот этган.
Янгиқўрғон туман СТЭБнинг хулосасида, мархумда электр травма, организм умумий аспекция, ўнг қўл чап кафти учи юзаси электр тамға кўринишидаги жароҳатлар унинг ўлимига олиб келувчи жароҳатлар эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь