Наманганда эрини ўлдириб, тилла тишларини синдириб олган аёл қамалди

3-саҳифа

image

Наманган вилоятининг Поп туманида эрини пичоқлаб, тилла тишларини синдириб олган аёл 13 йилу 3 ойга қамалди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га Олий суд Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, воқеа 2022 йилнинг 12 август куни Наманган вилояти Поп туманининг “Истиқбол” маҳалласидаги кўп қаватли уйда содир бўлган. Ушбу уйда яшовчи аёл У.У. эри Д.Й.нинг ухлаб ётганидан фойдаланиб, ёстиқ остида турган ош пичоқ билан қасддан ўлдириш мақсадида тўсатдан унга ҳужум қилиб, аввал чап бел ва қўлтиқ соҳаларига икки маротаба урган.

Д.Й. бақирган ҳолда уйғониб, ўзини ҳимоя қилиш мақсадида сакраб ўрнидан турганида, олган тан жароҳатлари оғирлиги сабабли мувозанатини йўқотган ва хона девор остига суянган ҳолда йиқилган.

У.У. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, ожиз аҳволда қолган турмуш ўртоғи Д.Й.нинг олди чап кўкрак соҳасига икки маротаба уриб, уни ўлдирган.

Шундан сўнг У.У. турмуш ўртоғининг оғиз бўшлиғидаги тишларида бўлган 4 дона тилла қопламаларни ўғирлик йўли билан талон-торож қилиш мақсадида, ғишт бўлаги билан тишларини уриб, синдириб олиб, хонага тўшаб қўйилган линолеум остига яшириб қўйган.

Эртаси куни У.У. содир этган жиноят излари ва турмуш ўртоғи Д.Й.нинг мурдасини яшириш мақсадида, уни ўраб, бошига қоп кийдириб, сандиққа солган. Сандиқни каналга ташлаб, марҳум эрининг оғзидан қоқиб туширган тилла тишларни 1 400 000 сўмга сотган.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган жиноят

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг