Наманганда эр рашк сабаб хотинини пичоқлади
3-саҳифа
−
27 Июль 2021
8571Жорий йил 23 июль куни Наманган вилояти Норин туманида эркак ракш сабаб турмуш ўртоғини пичоқлади. Аёл олган жароҳати сабаб шифохонада вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Маълум қилинишича, Норин туманида яшовчи 1980 йилда туғилган фуқаро 1987 йилда туғилган турмуш ўртоғининг чевархонасига маст ҳолатда бориб, “Сен нега бошқа йигитлар билан телефонда гаплашяпсан” деб, уни рашк қилиб, ўзаро жанжаллашиб, қўлида бўлган ош пичоқ билан ўнг билак соҳаси ва чап кўкрак соҳасига урган.
Натижада, аёл оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан 2021 йил 23 июль куни Жиноят кодекси 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Ўз.Р ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
LiveБарчаси