Наманганда 517 туп кўкнори етиштирган шахс ушланди (видео)
3-саҳифа
−
12:58 679 1 дақиқа
Наманган вилоятининг Чуст туманида 517 туп “кўкнори”ни ўз уйининг томорқасида етиштирган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 23 май куни Чуст тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотлар асосида ўтказилган тадбир давомида Чуст тумани Қайирма маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаронинг яшаш хонадони ва ҳовлиси холислар иштирокида кўздан кечирилган. Ўрганишлар давомида хонадон эгаси ўз экин майдонида 517 туп “кўкнори ўсимлигини етиштириб, парваришлаётгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 270-моддаси (Тақиқланган экинларни етиштириш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода ўз уйининг томорқасида тақиқланган гиёҳванд модда – жами 100 тупдан кўп каннабис ўсимлигини етиштириб келаётганлар қўлга олинганди.
Live
Барчаси