Наманганда 19 ёшли йигит машинада ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
27 Май
14313Жорий йилнинг 25 май куни Наманган шаҳрида 2006 йилда туғилган йигит Nexia-3 русумли автомобилида ёнғин чиқиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 20:49 ларда Наманган шаҳар “Янги аср” МФЙ ҳудудидан ўтган 4R-112 автомобиль йўлининг 87 километрида 2006 йилда туғилган фуқаро Nexia-3 русумли автомашинасини бошқариб кетаётганда йўлнинг ўнг четига чиқиб кетиб, арча дарахтига урилган. ЙТҲ оқибатида автомашинада ёнғин бўлаётгани ҳақида ФВБга хабар тушган.
Билдирилишича, хабарга асосан соат 21:03 да ёнғин-қутқарув экипажи ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 21:05 да қутқарувчилар ва фуқаролар томонидан бартараф этилган. Оқибатда автомашина тўлиқ ёниб, зарарланган ҳамда ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида Камаз ва Isuzu тўқнашганди. Оқибатда Isuzu ёниб кетиб, машина ичидаги 2 киши ҳалок бўлганди.