Наманганда 1,2 млрд имтиёзли кредит “туя қилинди”
3-саҳифа
−
22 Октябрь 2022
10434Наманган вилоятининг Поп туманида МЧЖ раҳбари 1,2 млрд сўм имтиёзли кредит маблағини ўзлаштиргани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Департаментнинг Поп туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A-P.” МЧЖ раҳбари А.Т. турмуш ўртоғи С. номига ташкил этилган “O.S.” МЧЖга банк филиалидан ажратилган 1 млрд сўм ҳамда “A-P.” МЧЖга ажратилган 200 млн сўм имтиёзли кредит эвазига харид қилинган тиббий дастгоҳлар ва ишлаб чиқариш ускунасини бошқа шахсларга сотиб юборгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь