Наманганда ҳам аёл киши ҳоким лавозимига тайинланди
Жамият
−
04 март 2020 10783 1 дақиқа
Бугун Ўзбекистонда том маънода аёл ҳокимлар куни бўлди. Бугуннинг ўзида мамлакатда учинчи аёл ҳокимликка тайинланди.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Зулайҳо Баҳриддиновна Маҳкамова Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани ҳокими этиб тайинланган.
Маълумот учун, Зулайҳо Маҳкамова 1968 йили Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида туғилган. Маълумоти – олий, Наманган Давлат педагогика институти ва Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Мутахассислиги – ўқитувчи-педагог.
Эслатиб ўтамиз, Андижон вилоятининг Бўстон тумани ва Қашқадарё вилоятнинг Қарши туманига ҳам аёл ҳокимлар тайинланган эди.
Live
БарчасиБлогер Азиз Ҳакимов 4 йилга қамалди
11 август
Путин ҳеч нарсадан қўрқмаслигини айтди
11 август