Юлиан Нагельсманн Ўзбекистон МТЖ устозининг рекордини янгилади
Спорт
−
15 Июнь
8818Германиялик мутахассис Юлиан Нагельсманн Европа чемпионатида мураббийлик қилган энг ёш мураббийга айланди. Бу ҳақда “Opta” хабар берди.
Нагельсманн 36 ёшу 327 кунлигида Евро-2024'нинг дастлабки ўйинида дебют қилди. Бу борада немис мутахассиси, ҳозирда Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқараётган словениялик мутахассис Сречко Катанецнинг рекордини янгилади.
Сречко Катанец Евро-2000'да Словения термасини бошқарган. Ўшанда Катанец 36 ёшу 333 кунлигида мамлакат терма жамоасига йирик мусобақада устозлик қилган.
Маълумот учун, Нагельсманн ўтган йили Германия терма жамоаси мураббийлик постини қабул қилиб олганди. Мутахассис фаолияти давомида “Бавария”, Лейпциг”, “Хоффенхайм” ва бошқа бир қатор немис клублари бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган.
LiveБарчаси