“Ньюкасл” Зиданга таклиф юборди. Зизунинг парвойи фалак
Спорт
−
15 Октябрь 2021
3137“Ньюкасл” раҳбарияти жамоанинг янги бош мураббийлигига номзод мутахассислар рўйхатини тузди. Унда “Реал Мадрид” собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан номи ҳам келтирилган. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар тарқатди.
“Оқ-қоралар” раҳбарияти франциялик мутахассисни таклиф қилиш вариантини жиддий кўриб чиқмоқда. Бироқ, Зиданнинг ўзи “Ньюкасл” билан шартнома имзолашни хоҳламаяпти. У Франция терма жамоасини бошқармоқчи ва ҳозирча ҳеч бир клуб билан музокара ўтказиш нияти йўқлигини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 октябрь куни Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон бошқарувидаги жамғарма “Ньюкасл” клубини сотиб олганини маълум қилгандик.
Маълумот учун, Зидан илк бор мураббийлик фаолиятини 2015-2016 йилги мавсумда “Реал”га устозлик қилишдан бошлаган. Зизу жамоа билан кетма-кет уч марта UEFA Чемпионлар лигаси, Европа суперкубоги (2), Испания чемпионати (2), Суперкубоги ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида зафар қучган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь