Нью-Йоркда юк машиналари ичидан ўнлаб чириётган жасадлар топилди

Олам 16881
image

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бир нечта юк машинасида ўннаб чириётган жасадлар топилди. Юк машиналари Бруклин округидаги дафн идораси яқинида топилган.Бу ҳақда “New York Times” хабар берди. 

Нью-Йорк коронавирус эпидемиясининг АҚШдаги эпимаркази бўлиб турибди. Сутка давомида вирус юқтирганлар сони камаяётган бўлса ҳам, ҳар кунлик қурбонлар сони ҳокимият вакилларини даҳшатга соляпти.

Полицияга соат 11:00 ларда қўшни уйларда яшовчи фуқаролар хабар берган. Улар автомобиллардан келаётган нохуш ҳиддан шикоят қилган. Етиб келган полиция ходимлари юк машиналарида ўнлаб чириётган жасадларни топган.

Нашрнинг маълумотига кўра, юк машинасидаги қанча одам коронавирусдан вафот этгани номаълумлигича қоляпти.

Амалдорлардан бири дафн идораси музлаткич камералари қолмагани учун жасадларни юк машинасида сақлаганини маълум қилган.

Полиция ҳолат бўйича текширув ишларини бошлаб юборган.

Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда 1 млн 64 минг 572 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 61 669 нафари вафот этган ва 147 411 нафари соғайган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1111
Рейтинг: 2.9
t
×