Мюнхенда Эрон ҳукуматига қарши йирик намойиш ўтказилди
Олам
−
21:00 1132 1 дақиқа
Бугун, 14 февраль куни Германиянинг Мюнхен шаҳрида Эрон ҳукуматига қарши намойиш бўлиб ўтди ва унда қарийб 200 минг киши иштирок этди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.
Намойишлар Мюнхен хавфсизлик конференцияси ўтказилаётган вақтда бўлиб ўтган. Иштирокчилар Терезиенвизе майдонида тўпланиб, Эронда январь ойидаги норозилик намойишлари куч билан бостирилганини қоралаган. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Эронда ўша вақтда минглаб намойишчилар ҳалок бўлганини маълум қилган.
Эроннинг собиқ валиаҳд шаҳзодаси, сургунда яшаётган Ризо Паҳлавий Мюнхендаги хавфсизлик конференциясида нутқ сўзлаб, Дональд Трампни Эрон халқини қўллаб-қувватлашга чақирган. У Эронда яна бегуноҳ инсонлар қурбон бўлишининг олдини олиш учун халқаро ҳамжамиятни “гуманитар аралашув”га даъват этган.
Шунингдек, ўтган ҳафта Берлинда Эрон томонидан “террорчи ташкилот” деб эътироф этилган сургундаги мухолифат гуруҳининг чақириғи билан тахминан 10 минг киши намойишга чиққанди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эронда бўлиб ўтган норозилик намойишлари вақтида 30 мингга яқин одам ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиҚашқадарё ва Самарқандда дўл ёғди
13 Февраль