Мюнхен конференциясига Путиннинг корчалонлари таклиф қилинмади

Олам

image

Мюнхен хавфсизлик конференцияси 2023 йилнинг феврали ойида бўлиб ўтади, бироқ унда Россия расмийлари иштирок этмайди. Шунингдек, конференцияда москвалик расмийлар ўрнига рус мухолифати фаоллари қатнашади. 

Конференциянинг янги раиси, Германиянинг БМТдаги собиқ элчиси Кристоф Хойсген Twitter’даги саҳифасида 17-19 февраль кунлари Мюнхенда бўлиб ўтадиган ва халқаро дипломатларнинг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича муҳокамаларини ўз ичига оладиган конференцияга Россия расмийлари таклиф этилмагани ҳақида ёзди. 

“Россия расмийлари 2023 йилги Мюнхен хавфсизлик конференциясига таклиф қилинмаяпти. Биз Россиянинг келажагини Россия мухолифати етакчилари ва муҳожирликда яшаётган руслар билан муҳокама қилмоқчимиз. Уларнинг овози эшитилиши ва кучайиши керак”, деб ёзди Хойсген Twitter’да. 

Конференция веб-сайтида айтилишича, у аляьнснинг бирдамлиги ва қоидаларга асосланган халқаро тартиб учун сиёсий мажбуриятини баҳолаш имкониятини беради.

Маълумот учун, Мюнхен хавфсизлик конференцияси – 1962 йилдан бери Мюнхенда (Германия) ўтказиб келинадиган йиллик конференция. 1993 йилгача у Ҳарбий ишлар бўйича конференция деб аталган ва Христиан-ижтимоий иттифоқ ҳомийлигида ўтказилган, 1998 йилдан Германия ҳукумати томонидан молиялаштирилади. 

Дастлабки 30 йиллик форум иштирокчилари НАТО давлатларининг ҳарбий ва сиёсий раҳбарлари, сиёсатшунослар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари эди. Конференцияда 1990-йиллардан бошлаб Россия ва Шарқий Европанинг бошқа мамлакатлари (1995 йилдан), Хитой, Ҳиндистон, Япония вакиллари иштирок этиб келмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Мюнхен хавфсизлик конференцияси

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар