Макрон Россия билан тўғридан тўғри музокаралар олиб боришга чақирди
Олам
−
14 Февраль 1702 2 дақиқа
Франция Президенти Эммануэль Макрон Европа давлатлари Россия билан Россия-Украина можаросини якунлаш бўйича музокараларда иштирок этиши кераклигини билдирди. Бу ҳақда у кеча, 13 февраль куни Мюнхен хавфсизлик конференциясидаги нутқида сўз очди.
Макроннинг фикрича, Россия билан “ошкора алоқа каналини тиклаш” зарур. Унинг айтишича, Европа келажакда Россия билан музокара олиб бориш учун “кучли позиция”да бўлиши лозим. Бунинг учун кўҳна қитъа давлатлари мудофаа салоҳиятини, хусусан узоқ масофали тизимлар соҳасидаги имкониятларини “фаол ривожлантириши” керак.
“Reuters”нинг ёзишича, Макрон Украинадаги можаро тугаган тақдирда ҳам Европа барибир тажовузкор Россия билан юзма-юз келишини таъкидлаган. “Le Figaro” унинг сўзларидан иқтибос келтириб, тинчлик битими тузилгач, Европа Россия билан “бирга яшаш қоидаларини белгилаши”, шунда “кескинлашув хавфини чеклаш” мумкинлигини қайд этган.
“Европаликлар бу ишни ўз фикрлари ва ўз манфаатларидан келиб чиқиб бошлаши керак. Шу боис бугун мен ушбу муҳим масала бўйича маслаҳатлашувлар туркумини бошлашни таклиф қиламан”, дейди Макрон.
У Франция, Германия ва Буюк Британия аллақачон олиб бораётган муҳокамаларга бошқа Европа давлатларини ҳам қўшилишга чақирган. Шунингдек, Макрон Европада хавфсизлик архитектурасини қайта қуриш ва қайта ташкил этиш, жумладан “ядро тийиб туриш сиёсатини қайта шакллантириш” зарурлигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Италия Бош вазири Жоржа Мелони Европа Иттифоқи етакчиларининг норасмий учрашувидан олдин Германия канцлери Фридрих Мерц ва Бельгия Бош вазири Барт Де Вевер билан учрашгани ва суҳбат давомида расмий агар ЕИ “катта гапириш”ни истаса, халқаро муаммоларга дуч келганда аниқ чоралар кўриши кераклигини таъкидлагани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиҚашқадарё ва Самарқандда дўл ёғди
13 Февраль