МЮнинг ярми мураббийдан норози бўлмоқда
Спорт
−
05 Декабрь 2023
3594Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби футболчиларининг ярми жамоа бош мураббийи Эрик тен Хагдан ҳафсаласи пир бўлди. Бу ҳақда “Sky Sports” хабар берди.
Манбага кўра, нидерландиялик мутахассис футболчилар томонидан билдирилган хавотирларга жавоб беришдан бош тортгани учун кийиниш хонасининг эллик фоизи мутахассисга ишончини йўқотган. Кўпгина футболчилар жамоанинг ўйин услубидан норози.
Қайд этилишича, баъзи тажрибали футболчилар мутахассис билан суҳбат қуриб, унга катта клубларда ўйнаш тажрибаси ҳақида гапириб берган. Шунингдек, Хагдан футболчиларга нисбатан юмшоқроқ муомалада бўлишни сўраган.
Тен Хаг 53 ёшда ва 2022 йилнинг ёзидан бери “Манчестер Юнайтед”да ишлаб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа 2022/23 йилги мавсумда Англия лига кубогини қўлга киритди.
14 турдан кейин “Манчестер Юнайтед” 24 очко билан Англия чемпионати турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда. Жамоа Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида ҳам гуруҳда охирги ўринни эгаллаб турибди.