МЮнинг ноябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди
Спорт
−
07 Декабрь 2021
2384“Манчестер Юнайтед” мухлислари томонидан дарвозабон Давид Де Хеа жамоанинг ноябрь ойидаги энг яхши футболчиси, деб топилди.
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, Де Хеа 2018 йилнинг февралидан буён илк бор “ойнинг энг яхши футболчиси” совринини қўлга киритди.
Жорий йилнинг ноябрь ойида 31 ёшли дарвозабон “Қизил иблислар” сафида барча мусобақаларда еттита ўйинда майдонга тушиб, иккита баҳсда дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.
“Мен жамоага ёрдам бериш учун келдим. Муҳим дақиқаларда сейв ижро қилишга ҳаракат қиламан. Шунинг учун ҳам шу ердаман. Бу менинг ишим. Ростини айтсам, мавсум бошиданоқ ўзимни янада ишончли ва руҳий жиҳатдан кучли ҳис қиляпман. Албатта, мукофотдан жуда хурсандман. Мухлисларга раҳмат. “Манчестер Юнайтед” бир нечта қийин ҳафталарни ўтказди, аммо охирги натижаларимиз яхши. Худди шундай руҳда давом этишга ҳаракат қиламиз”, дейди Де Хеа.
Эслатиб ўтамиз, “ойнинг энг яхши футболчиси” соврини сентябрь ва октябрь ойларида Криштиану Роналдуга насиб қилган эди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15