МЮдан яна ғалаба, “Сити” эса очко йўқотди. АПЛда 24-тур қандай ўтди?
Спорт
−
12:40 789 3 дақиқа
Кеча, 1 февраль куни Англия Премьер-лигасининг 24-тури доирасидаги учрашувлар якунланди. Турнинг марказий баҳсида “Манчестер Сити” Лондоннинг “Тоттенхэм” жамоасига қарши баҳсда дуранг натижа қайд этди. Пешқадам “Арсенал” эса “Лидс”ни йирик ҳисобда мағлуб этди. “Манчестер Юнайтед” сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига “Фулхэм” устидан ғалабага эришди.
“Брайтон”-“Эвертон” – 1:1. “Брайтон” дастлаб Паскаль Гроснинг голига эвазига ҳисобда олдинда бораётган эди, бироқ ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда Бетоннинг голи “Эвертон”га якунда бир очко олиб келди.
“Лидс”-“Арсенал” – 0:4. Пешқадам “Арсенал” меҳмонда “Лидс”ни йирик ҳисоб билан мағлуб этди. Лондонликлар сафида голларга Мартин Субименди, Нони Мадюэке, Виктор Гёкерес ва Габриэль Жезус муаллифлик қилди.
“Вулверхэмптон”-“Борнмут” – 0:2. “Борнмут” меҳмонда “Вулверхэмптон”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди ва турнир жадвалида 12-ўринга кўтарилди.
“Челси”-“Вест Хэм” – 3:2. “Челси” ўз майдонида “Вест Хэм”га қарши камбекка эришди. “Аристократлар” 0:2 ҳисобида ортда қолаётган бўлса-да, якунда учта гол киритиб, ғалабани ўз номига расмийлаштирди.
“Ливерпуль”-“Ньюкасл Юнайтед” – 4:1. Турнинг марказий учрашувида “Ливерпуль” “Ньюкасл”ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Мезбонлар сафида Экитике 2 марта, Вирц ва Конате бир мартадан голларга муаллифлик қилди.
“Астон Вилла”-“Брентфорд” – 0:1. Турдаги энг кутилмаган натижа ушбу ўйинда қайд этилди. “Брентфорд” меҳмонда “Астон Вилла”ни кичик ҳисобда мағлуб этди.
“Манчестер Юнайтед”-“Фулхэм” – 3:2. “Манчестер Юнайтед” драматик учрашувда “Фулхэм”ни мағлуб этди. МЮ дастлаб 2:0 ҳисобида олдинда бораётган эди, бироқ “Фулхэм” 85 ва 90+1 дақиқалардаги голлари эвазига ҳисобни тенглаштирди. 90+4 дақиқада Шешконинг голи “қизил иблислар”нинг ғалабасини таъминлади.
“Ноттингем Форест”-“Кристал Пэлас” – 1:1. Ҳар икки жамоа битта гол билан дуранг натижага эришди ва бир очкони бўлишиб олди.
“Тоттенхэм”-“Манчестер Сити” – 2:2. Турнинг марказий баҳсида “Манчестер Сити” дастлаб 2:0 ҳисобида олдинда бораётган эди, бироқ “Тоттенхэм” иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштирди ва бир очкони қўлга киритди. Ушбу ўйинда Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.
“Сандерленд”-“Бёрнли”. Бу учрашув бугун, 2 февраль куни тунда бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Маълумот учун, айни пайтда турнир жадвалида Лондоннинг “Арсенал” жамоаси 53 очко билан пешқадамлик қилмоқда. “Манчестер Сити” 47 очко жамғарган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда, “Астон Вилла” эса 46 очко билан учинчи поғонани эгаллаб турибди. Англия Премьер-лигасида навбатдаги тур учрашувлари жорий йилнинг 6 февраль санасидан бошланади.
Live
Барчаси