МЮ “Саутгемптон”га 9 та гол урди. Сульшер қандай фикрда?
Спорт
−
03 Февраль 2021
4185“Манчестер Юнайтед” жамоаси Англия Премьер-лигасининг 22 туридан ўрин олган баҳсда “Саутгемптон” устидан 9:0 ҳисобидан ғалаба қозонди.
Ўйиндан сўнг, “манкунианликлар” бош мураббийи Сульшер ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда “Goal”нашри ёзмоқда.
“Йигитларим шафқатсиз эди, улар бутун ўйин давомида ҳужум қилди. Жамоа гўёки бу уларнинг сўнгги ўйинидек ҳаракат қилди”, дейди Сульшер.
“Қизил иблислар” мураббийи, шунингдек, жамоадаги очлик ҳиссини, унинг янада яхшироқ бўлишга интилишини юқори баҳолаган.
“Биз баъзи жиҳатлар устида ишлаяпмиз. Ҳаракатларимизни олдиндан тахмин қилиб бўлмайдиган жамоага айланмоқчимиз. Ижодкорлик ва тасаввур эркинлиги фақат ижобий ҳис-туйғуларни келтириб чиқаради”, дейди мураббий.
Маълумот ўрнида, “Манчестер Юнайтед” 44 очко билан АПЛ турнир чадвалида “Манчестер Сити”дан сўнг, иккинчи ўринда бормоқда.