МЮ Роналду, Погба, Фернандеш ва Санчо бошқотирмасини ечиши керак – Гари Невилл

Спорт 1791
image

“Манчестер Юнайтед” собиқ ҳимоячиси Гари Невилл жамоанинг сўнгги пайтларда дуч келаётган муаммолари ҳақида фикр билдирди.

“Жамоа Погба, Фернандеш, Роналду, Кавани, Гринвуд, Рэшфорд ва Санчо каби бошқотирмаларни ечиши керак. Бу футболчиларнинг кучли томонларини узоқ вақт эгалик қилиш орқали билиб бўлмайди. Катта футболчилар ҳар хил йўллар билан ўйнашлари мумкин, лекин уларнинг барчаси  – ҳужумкор ўйинчилардир”, дейди Невилл.

Шунингдек, Невилл ўзи истаган МЮда “Ливерпуль” ва “Манчестер Сити” футболчилари каби кўп меҳнат қиладиган ўйинчилар етишмаётганини таъкидлади: 

“Манчестер Юнайтед” футболчиларига Бернарду Силва, Кевин Де Брюйне ва Садио Мане каби кўп меҳнат қиладиганлар етишмаяпти. Мен МЮ юлдузларида бундай хислатни кўрмаяпман. Улар Мане, Фирмино ёки Бернардудек жонкуяр эмас. Агар кимдир сиздан кўра кўпроқ ҳаракат қилса, ҳеч қачон улардан олдинда бўла олмайсиз, ҳаммаси оддий. Жорий мавсумда Варан, Санчо ва Роналду таркибга жалб қилинди, лекин клуб катта босим остида. Бу сўнгги 10 йилдан бери мавжуд бўлган муаммо”.

Маълумот учун, Гари Невилл “қизил иблислар” сафидаги 19 йиллик фаолияти давомида 590 ўйинда майдонга тушиб, 7 гол ва 48 та голли узатмани амалга оширган. Шу муддат давомида 12 марта Англия Премьер лигаси, 2 марта UEFA Чемпионлар лигасида зафар қучган.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 34
Рейтинг: 3
t
×